Қаршининг “Насаф” легионери Драган Черан ўйинларига бир назар

12:09, 02 ноябрь

“Насаф” жамоаси сафига иккинчи даврадан келиб қўшилган сербиялик легионер футболчи Драган Черан кейинги пайтларда ўзининг мазмунли ва фойдали ўйинлари билан мамлакатимиз футбол ишқибозларининг назарига тушди.

Келинг,  Драган Чераннинг ўтказган ўйинларига бир назар ташлайлик.

Драган шу пайтгача жамоамиз сафида чемпионат доирасидаги учрашувларда 11 марта майдонга тушди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 3 марта.

Чемпионат доирасидаги 11 учрашувда 10та гол киритди. Шулардан биттаси пенальтидан.

Кубок баҳсларида эса 3 учрашувда 1та гол киритди. Драган Черан жамоамизнинг 10та голига ҳаммуаллифлик ҳам қилди. У жамоамизнинг сўнгги ўтказган кетма-кет икки учрашувида майдонни голсиз тарк этмаяпти.

Драган жамоамиз сафидаги ўтказган 14 учрашувида 3 марта огоҳлантириш олди. У жами 996 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, шундан 792 дақиқаси чемпион баҳсларига тегишлидир.

Эсингизда бўлса, у дастлаб жамоамиз таркибида Ўзбекистон Кубогининг чорак финалининг “Насаф” – “Андижон” 2:1 жавоб учрашувида майдонга тушган эди.

Миллий чемпионат доирасидаги унинг биринчи расмий учрашуви эса “Шўртан” – “Насаф” 0:3 учрашуви саналади. Ушбу учрашувда у ўзининг дастлабки голини 69-дақиқада киритган эди.

Табиатан мулойим ва ҳазилкаш футболчимиз жамоамиз учрашувларида фаол ва тажаввузкор ўйин кўрсатиб, рақибларимиз ҳимоячилари ҳамда дарвозабонларини доим таҳликага солиб келмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!