Ангренда 19 ёшли телефон ўғриси қўлга тушди

14:39, 02 ноябрь

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ички ишлар бўлимига шу шаҳарда яшовчи 28 ёшли аёл мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг қўлидан Samsung русумли қўл телефони тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи 19 ёшли фуқаро содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзгъатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!