“Ўзбектелеком” раҳбари ўзгарди

14:47, 02 ноябрь

Ўзбекистоннинг миллий телекоммуникациялар оператори “Ўзбектелеком” компаниясига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда компания сайти хабар бермоқда

“Ўзбектелеком” бош директори лавозимини Шуҳрат Қодиров эгаллади. Бунгача мазкур лавозимда Абдурашид Абдумўминов ишлаган. 

Шуҳрат Қодиров “Ўзбектелеком” раҳбари этиб тайинлангунга қадар UZMOBILE миллий алоқа оператори директори сифатида фаолият юритган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!