Лондонда юз берган автоҳалокатда Италия шаҳзодаси вафот этди

14:52, 02 ноябрь

Италия шаҳзодаси Филиппо Корсини Лондон шаҳрида юк машинаси остида қолиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда

Маълум бўлишича, 21 ёшли қадимий оқсуяклар сулоласи вакили бўлган шаҳзода Лондоннинг Риджентс университетига велосипедда йўл олган эди. Кутилмаганда юк машинаси уни илиб олиб, 30 метр масофага судраб олиб борди. 

Айни пайтда юк машинасининг 42 ёшли ҳайдовчиси ҳибсга олинган. Унга нисбатан инсон ўлимига сабаб бўлиш ва транспорт воситасини эҳтиётсизлик билан бошқариш сингари айбловлар қўйилмоқда. 

Корсини Лондонда йил бошидан буён ҳалок бўлаётган велосипедчиларнинг саккизинчиси бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!