Екатеринбургда ОИВ эпидемияси тарқалгани расмий тарзда эълон қилинди

14:58, 02 ноябрь

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ХХ асрнинг вабоси ҳисобланмиш ОИВ тарқалганини маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий равишда эълон қилди, деб хабар берди “Мir24.tv” нашри.

Ҳозирда шаҳар аҳолисининг ҳар 50 тасидан бири бу касалликка чалинган. Урал пойтахтида 26 минг нафар ОИВ вирусини юқтирган одам аниқланган. Аслида эса беморлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Касаллик тарқалишининг асосий сабаби гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилинишидир. 

46 % одам уни жинсий алоқа туфайли юқтирган. Вирус баъзан онадан болага ўтиши, аёл баъзида вирус ташувчи вазифасини ўтаётганини ҳам билмаслиги мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!