Чилида 84 ёшли пенсионер заргарлик дўконига тушган ўғрини бир зарба билан уриб йиқитди

15:23, 02 ноябрь

Чилилик 84 ёшли пенсионер Рауль Муньос савдо марказидаги заргарлик дўконидан қимматбаҳо тақинчоқларни ўғирлаган ўғрини бир зарба билан қулатди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Видеокузатув камерасида пенсионернинг ўғрини чалиб йиқитгани ва ўзи ҳам у билан бирга ерга қулагани акс этган. Муньосга ёрдам бериш учун савдо маркази мижозлари ва пенсионернинг рафиқаси шошилган. Полиция келгунга қадар ўғри қўлга олинган. 

Муньос маҳаллий телеканалга берган интервьюсида буни ғайриихтиёрий тарзда бажарганлигини тан олган. Унинг бу қилиғидан рафиқасининг жаҳли чиққан. Муньоснинг айтишича, рафиқаси тўрт соат давомида у билан гаплашмай, жазолаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!