Саудиялик шаҳзодалардан бири суд ҳукмига биноан қамчи билан саваланди

15:38, 02 ноябрь

Саудия Арабистонида ҳукмронлик қилаётган сулолага тегишли шаҳзода суд ҳукмига биноан қамчи билан саваланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Жазоланган шаҳзоданинг исми-шарифи, қандай жиноятни амалга оширгани ҳозирча ошкор этилмаган. Фақатгина уни ҳали яна қамоқ жазоси кутаётганлиги маълум қилинган. Қамчилаш 31 октябрь куни тиббий кўрикдан кейин амалга оширилган.

11 октябрь куни бошқа бир шаҳзода Турки бин Сауди ал-Кабир уч йил илгари содир этган ўғирлиги учун боши танасидан жудо қилинган эди.

Қамчилаш — Саудия Арабистонида кенг тарқалган жазо турларидан бири ҳисобланади. Бу борада “Рекорд” натижага мисрлик Муҳаммад Али ал-Сайид эришган бўлиб, у 1990 йилда тўрт минг маротаба қамчилашга ҳукм қилинганди. Бундан норози бўлган жаҳон ҳамжамиятига ҳалиям унга раҳм-шафқат қилингани, аслида қилган ўғирлиги учун қўли кесилиши шарт бўлгани маълум қилинган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!