С витаминининг кони қаерда?

15:46, 02 ноябрь

Организмимизда ҳар бир модда ва витаминнинг ўр ўрни бор. Худди шундай муҳим витаминлардан бири С витаминидир. Қуйида С витаминига бой маҳсулотлар ҳақида маълумот берамиз. 

1100мг./100 гр. 
Қуритилган наъматак
Қишнинг якуни ва баҳор аввалида С витаминига муҳтож организмингиз учун жуда зарур. Чунки айни шу пайтда мева танқислиги кузатилади. Ҳар куни эрталаб наъматак дамламасини ичиш керак. 

250 мг./100 гр.
Қорағат, чаканда меваси (облепиха)
Меваларга ишлов берилганда (мураббо, шарбат), уларнинг таркибида С витамини камаяди. Шунинг учун мева ҳолатида истеъмол қилинг. 

160 мг./100 гр. 
Олма
Энг яхши танлов! Олмани пўстидан тозалаб енг.  Музлаткич ёки омборда сақлаганда очиқ ҳолда қолдирманг. 

150 мг./100 гр. 
Петрушка
Таомни дастурхонга тортишдан аввал уни музлаткичдан олиб, тўғранг. Узоқ вақт очиқ жойда қолса, таркибида аскорбин кислотаси ҳавога учиб-кетади.

100 мг./100гр. 
Шивит
Барра шивит энг фойдали ҳисобланади. Қани, боғингиздан узиб ишлатсангиз. Кўкатни таом тайёр бўлгач қўшинг. 

70 мг./100 гр. 
Гулкарам
Агар сувда эмас, буғда пиширсангиз, гулкарам таркибида кўпроқ С витамини сақланиб қолади. 

60 мг. /100 гр.
Апельсин
Айниқса, апельсиннинг янги шарбати организмингизни ушбу витамин билан таъминлайди. Фақат кўп миқдорда ичманг, аллергия чақириши ҳеч гапмас. 

Факт
Лимон  — 40 мг., малина — 25 мг. , клюква — 15 мг.дан ортиқ аскорбин кислотаси мавжуд. Пиёз, бодринг, саримсоқпиёз, банан, шафтоли ва олхўри таркибида эса 10 мг.ни ташкил этаркан. 

Унутманг!
Барча маҳсулотларни музлаткичда сақланг. 3 кундан сўнг улар таркибидаги 30 % витаминдан «айрилса», музлаткичда сақланмаганлари 50 %ини йўқотаркан.

Меъёр
Катта ёшдагилар кунига 60 мг., ҳомиладор ва эмизикли аёлларлар 70 мг. қабул қилишлари мумкин. Стресс, касалликлар безовта қилганда ва тамаки тутунидан нафас олганда ушбу витаминга эҳтиёж кучаяди. 
Катта ёшдагилар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар кунига С витаминига бой маҳсулотларни қанча истеъмол қилишлари керак?

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!