Австралиялик фотосуратчи картошкадан фотоаппарат яратди

16:42, 02 ноябрь

Австралиянинг Албани шаҳрида яшовчи ҳаваскор фотосуратчи Колин Лоу (Colin Lowe) картошкадан фотоаппарат яратди ва унинг суратини ўзининг Facebook саҳифасига жойлаштирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Гаджетни яратишда у томат пастасидан қолган тунука банкадан, магнитдан, 35 миллиметрли кинотасманинг икки дона ғалтагидан, озгина изолента ва резинкадан фойдаланган. Лоунинг айтишича, картошка фотоаппарат у яратган илк ихтиро эмас. Унинг коллекциясида блендерли ва баобаб ёнғоғидан тайёрланган камера ҳам мавжуд.




Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!