Қозоғистон халқ артисти фильм пулини ўғирлаганликда айбланмоқда

09:53, 03 ноябрь

Қозоғистон халқ артисти Тунгишбай Жаманқулов давлат бюджетидан “Қақнус” бадиий фильмини суратга олиш учун ажратилган маблағни ўғирлаганликда айбланмоқда, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Ҳуқуқ тартибот идоралари “Қозоқфильм” киностудияси фильмнинг тайёрлов босқичи учун 79 миллион тенге (235 минг долларга яқин) маблағ ажратиб, уни Тунгишбой Жаманқулов муассислик қилган фирма ҳисобига туширган. Бу суммадан 69 миллион тенгени у фильм бош продюсери сифатида шахсий эҳтиёжлари учун ишлатган. Ўғирликда яна “Қозоқфильм” киностудиясининг молия-иқтисод ишлари бошқарувчиси ва фильмнинг ижрочи продюсери ҳам айбланмоқда. Суд уларни қамоққа олиш учун санкция берди.

68 ёшли Тунгишбай Жаманкулов собиқ шўро даврида қозоқ кинематографиясида машҳур бўлган фильмларда роль ўйнаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!