Америкаликлар АҚШ президентлигига номзодларнинг жанжалли сайловолди кампаниясидан чарчади

10:18, 03 ноябрь

Швецариялик журналистлар АҚШ президентлигига номзодларнинг тажовузкорона ва жанжалли сайловолди кампанияси Америка жамоатчилиги руҳиятига қаттиқ таъсир қилди, деб хулоса қилди, дея хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Сайловга бир ҳафта қолганда, Америка фуқароларининг ҳар учтадан биттаси келажакдан ташвишга тушиб, депрессияга тушиб қолган. Бунга номзодларнинг “тақиқланган усул”лардан фойдалангани, ҳукуматнинг уларни қўллаб-қувватлаётгани сабаб бўлмоқда. Бу ерда ФҚБ раҳбарини айблаш нотўғри, чунки у Хиллари Клинтонга тегишли барча махфий маълумотларни халққа ошкор қилганда, сайловолди кампанияси муддатидан илгари тугатилган бўларди.

Навбатдаги жанжал туфайли Хиллари Клинтоннинг рейтинги тушиб кетди, Трамп эса рамзий маънода бўлса ҳам халқ орасида ўтказилган сўровномада 1% юқори кўрсаткичга эришди ва сайлов участкасида бўлган демократларни яна бир бора ўйлаб кўриб, қайта овоз беришга чақирди. АҚШнинг баъзи бир штатларида қайта овоз бериш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!