Тошкентда ОФКнинг “А” тоифали сертификати учун мураббийлик курслари ўтказиляпти

10:54, 03 ноябрь

2 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида ОФКнинг “А” тоифали мураббийлик курслари старт олди.

28 ноябрга қадар давом этадиган ушбу ўқув-курсларида 24 нафар “А” тоифали мураббийлик лицензиясини қўлга киритишга даъвогарлар таҳсил олади. Улар қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ҳам бор.

Семинарлар ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов томонидан олиб бормоқда. Унга Усмон Тошев ёрдамчилик қилади. Ўқув жараёни координатори – Шавкат Имомов.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!