Дунё миқёсидаги энг йирик юрак шаклидаги бриллиант яратилди

11:41, 03 ноябрь

Британиянинг Graff Diamonds компанияси юрак шаклида бўлган бирор нуқсони бўлмаган энг катта бриллиантни яратди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Тош маъбуда шарафига Венера деб аталди. Бриллиант 118,78 карат бўлиб, уни қирралаш учун 18 ой вақт сарфланган.

“Юрак шаклида яратилган бриллиант мен кўрган бриллиантлар орасидаги энг гўзалидир. Баъзан шундай тошлар яратиладики, уни сотишга ҳам кўзинг қиймайди. Бу тош айнан ўшаларнинг биридир”, деди компания асосчиси Лоуренс Графф тақдимот маросимида.

Лоуренс Графф бриллиантни дунё миқёсидаги кўргазмага чиқаришни, кейин эса ундан заргарлик тақинчоқларида фойдаланишни режалаштирган. Бриллиант ўта ноёб бўлгани боис, унинг нархи жуда юқори бўлиши башорат қилинмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!