Хитойдаги савдо марказида харидни ёқтирмайдиган мижозлар учун катталар боғчаси ташкил этилди

12:08, 03 ноябрь

Хитойнинг Чибао шаҳрида иш бошлаган янги савдо марказида мижозлар учун боғча ташкил этилди, деб хабар беради “Вести”. 

Бу ерда савдо марказида аёллари харид билан банд бўлган эркаклар дам олишлари мумкин. 

Шопингни унчалик ёқтирмайдиган мижозлар учун бу ерда диванлар, юмшоқ креслолар ва телевизор ўрнатилган. Боғчага келган эркакларга шунингдек вақтли мазмунли ўтказиш учун кўплаб газета ва журналлар таклиф этилади. 

Хитойда иш бошлаган мазкур катталар боғчаси ҳақида интернет фойдаланувчилари турли фикрларни ёзиб қолдирмоқда. Айримлар хазил тариқасида эркаклар хотинининг қўлига пластик картасини бериб, умуман дам ололмаслигини айтса, бошқалар савдо маркази қошида болалар майдончалари ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидламоқда.

Учинчи гуруҳ интернет фойдаланувчилари эса савдо марказларида катталар учун мўлжалланган боғча айни муддао эканлигини маълум қилган. Сабаби, аксарият эркаклар аёли дўкондан нимадир харид қилаётган пайтда у билан бирга юришни ёқтирмайди. Хитой катталар учун боғча ташкил этилган биринчи мамлакат эмас. 2011 йилда Австралияда ҳам айни шундай катталар боғчаси иш бошлаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!