“Организмим кальцийни қабул қилмаяпти...”

12:45, 03 ноябрь

–  Оёғимда оғрий бошлаганидан сўнг шифокорга кўриндим. У менга кальций препаратини буюрди. Аммо кейинги таҳлиллар менда кальций препаратини қабул қилмаслик ҳолати мавжудлигини кўрсатди. Айтинг-чи, шунақаси ҳам бўлиши мумкинми?

Одилхон Тўйчиев, Жиззах вилояти 

–  Оёқ оғриқларида ҳамиша ҳам кальций препарати буюрилавермайди. Аввалига қонда кальций миқдорини аниқлаш лозим. Бундан ташқари суяклардаги кальций миқдорининг таҳлили – денситометрия текшируви ҳам тавсия этилади. Тиббий хулоса натижаларига кўра, остеопороз (суякдаги кальций миқдорининг етишмаслиги) ёки остеопения (остеопороздан олдинги ҳолат) аниқланса, шундагина кальций препарати буюрилиши мумкин. Кальций қабул қилиниши белгиланганида ҳам уни ўзлаштириш учун қўшимча дори воситалари тайинланади. Булар D витамини ва бифосфонатлардир. Агар сизда чиндан ҳам кальций сўрилиши билан муаммо бўлса, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда тиббий таҳлил топширинг. Эҳтимол фақат кальцийнинг ўзини қабул қилиб, қўшимча препаратлар қўлланилмагандир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!