Япония устидан НУЖ учиб ўтди(Видео)

14:05, 03 ноябрь

Япониянинг Ниигита шаҳри аҳолиси осмонда учиб ўтган каттта яшил шардан ҳайратга тушди, деб ёзади “Вести”.

Сирли объект акс этган кадрлар интернет орқали бутун дунёга тарқалди. Айни пайтда уфологлар ва астрономлар мазкур обеъктнинг нима эканлиги устида бош қотирмоқда. 

Қуйидаги кадрларда Нииагата шаҳри устида пайдо бўлган, кейинроқ эса портлаган жисмни кўриш мумкин. Журналистларга интервью берган астрономлардан бирининг айтишича, учиб ўтган жисм метеорит. Бошқа мутахасислар эса японияликлар атмосферада космик чиқиндининг ёниб кетишига гувоҳ бўлганини таъкидламоқда. Бироқ, мутахасислар яшил шар нима эканлиги борасида бир қарорга келиша олмаяпти.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!