Жаҳон юлдузларидан пардоз сирлари

14:33, 03 ноябрь

Пардоз қилаётганда кўзга урғу беришни истасангиз, қуйидагиларга аҳамият қаратинг. Агар кўз ранги жигарранг бўлса, сиёҳранг ва қаймоқ ранг тенлар суртинг. Қора кўзлар учун эса очроқ, масалан, пушти, мовий ва оч жигарранг тенлар мос келади. 

1.  Скарлет Йохансон, актриса: «Пардоз асоси учун мўлжалланган консилерни кўз ости қопчасига ҳам суртиш мумкин. Шунда қопчадаги тери бурмалари билинмайди. Мен буни съёмка жараёнида ўрганганман. Сизга ҳам тавсия этаман».

2.  Анджела Линдвал, халқаро модель: «Уй шароитида исталган маҳсулотдан ниқоб тайёрлаш мумкин. Масалан, қатиқ, тухум ва ўсимлик ёки зайтун ёғи топилса бас, ҳаммасини аралаштириб, ниқоб ҳосил қиласиз. Тери озиқланишини истасангиз, ниқобни кечқурун уйқуга ётишдан аввал суртинг. Шунда фойдаси сезилади». 

3.  Топ Пешо, визажист: «Оч рангли лаб бўёқларини бир марта суртсангиз кифоя. Рангини тўқлаштираман деб, қайта суртилганида  устма-уст тушгани лабда ҳунук кўриниши мумкин. Яхшиси ёрқин ранглардан фойдаланинг. Масалан, тўқ қизил, тўқ пушти ва шафтоли рангли лаб бўёқлари ҳозир урфда». 

4.  Инес де ля Фрессанж, модель: «Фитнес машқларидан ҳам фойдалироқ машғулотни биламан. Бу ҳар куни 5 км.пиёда юриш. Оёқ мушаклари ҳам чиниқади. Ортиқча вазн ҳам бўлмайди». 

5.  Даутцен Крез, модель: «Уйқуга ётишдан олдин сочларимга кокос ёғидан суртаман. Эрталаб эса илиқ сувда чайиб оламан. Агар сочларим сийраклашиб кетганини сезсам, муолажани кунора бажараман». 

 

6.  Лив Тайлер, актриса: «Тонал крем суртганимдан сўнг 10 дақиқа юзимга дам бераман. Сўнг упа суртаман. Агар тонал крем ва упа кетма-кет суртилса, тери нафас олишга улгурмай қолади. Бу эса пардозга ҳунук кўриниши мумкин».

7.  Анастасия Ахиллеос, Голливуд косметологи: «ҳар қандай турдаги кремни юз терисига сингдириб суртиш керак. Тери бўйлаб тарқатиш нотўғри».

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!