Москвада ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўнлаб авиарейслар бекор қилинди

14:44, 03 ноябрь

Москвада об-ҳавонинг кескин совиб кетиши, қор ёғиши оқибатида шаҳар аэропортларида ўнлаб авиарейслар бекор қилинди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Бугуннинг ўзида Домодедово аэропортида 7 та рейс бекор қилинган, 7 таси кечиктирилган бўлса, Шереметьево аэропортида 25 та рейс кечиктирилган, 10 та рейс эса бекор қилинган.

“Аэрофлот” авиакомпаниясининг маълум қилишича, об-ҳавонинг кескин ўзгариши 3 ноябрдаги рейслар жадвалига ўзгартириш киритишга мажбур қилган. 38 та ички ва ташқи рейслар кечиктирилган. Туни билан ёққан қор Москва кўчаларида автомобиль ҳаракатларини ҳам чеклаб қўйган. Пойтахт транспорт комплекси ҳайдовчилардан иложи борича, шахсий автомобилда юрмасликни, жамоатчилик транспортига чиқишни ёки йўл қоидаларига қатъий амал қилишни маслаҳат бермоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!