Стивен Сигал Россия фуқаросига айланди

15:00, 03 ноябрь

Америкалик актёр ва продюсер Стивен Сигал Россия фуқаролигини қабул қилди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Мазкур фармонга Россия президенти Владимир Путин имзо чекди. Унда “1952 йилнинг 10 апрелида Америка Қўшма Штатларида туғилган Сигал Стивен Фредерик Россия фуқаролигига қабул қилинсин”, деб кўрсатилган.

Илгари Россиянинг Жанубий-Сахалинск шаҳрида ўтказилган “Край света” номли халқаро кинофестивалга меҳмон сифатида ташриф буюрган Стиван Сигалга Сахалин ёқиб қолган ва бу ерларда  тадбиркорлик ишларини юритиш учун келажакда Россия фуқаролигини олиши мумкинлигини айтган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!