Телебошловчи Ирада Зейналова Биринчи каналдаги фаолиятини якунлади

15:24, 03 ноябрь

Россиянинг Биринчи каналидаги “Время” кўрсатуви бошловчиси, журналист Ирада Зейналова телеканалдаги фаолиятини якунлади, деб хабар беради “РИА Новости”.

Ирада Зейналова ўз фаолиятини НТВ телеканалида давом эттиради. 

“Ирада Зейналова ҳақиқатан ҳам НТВ телеканалига ўтди”,—дейди НТВ телеканали матбуот хизмати нашр билан суҳбатда.

Россиялик журналист  Ирада Зейналова “Время”нинг якшанба кунги сонини 2012 йилдан бери олиб борарди. 2016 йилнинг сентябрь ойидан эса мазкур дастурга “Эксперт” журнали муҳаррири Валерий Фадеев бошловчилик қилаётган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!