Хитойда тўқнашувнинг олдини олган учувчига 444 минг доллар мукофот пули берилди

16:03, 03 ноябрь

China Eastern Airlines компанияси авиалайнерининг учувчиси Шанхай аэропортининг учиш-қўниш йўлагида бошқа бир самолёт билан тўқнашувнинг олдини олгани боис, уч миллион юан (444 минг АҚШ доллари) миқдорида мукофот пули билан тақдирланди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

11 октябрь куни, маҳаллий вақт билан 11.54 да Хунцяо аэропортидан учишга рухсат берилган Шанхай-Тяньцзинь авиарейси учувчиси учиш-қўниш йўлагида тўсатдан рўпарасида пайдо бўлган Airbus A330 дан эпчиллик билан қочиб, тўқнашувнинг олдини олган. Самолётларнинг йўловчиларига зарар етмаган. Рейснинг бошқа экипаж аъзоларига эса 600 минг юан (89 минг АҚШ доллар) дан мукофот пули берилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!