Новосибирсклик муҳандис мушугига танк шаклидаги 50 килограммли уй қуриб берди

17:38, 03 ноябрь

Россиянинг Новосибирск шаҳрида яшовчи Иван Верясов ўзининг Чивас лақабли мушугига танк шаклидаги уйни қуриб берди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

Танк-уйнинг оғирлиги 50 килограмм бўлиб, ҳаттоки танк моторининг овозига ўхшаш товуш ҳам чиқаради. Зоомагазинлардаги сифатсиз уйчалардан кўнгли тўлмаган Иван Верясовда мушугига бошқача уй қуриш ғояси туғилади ва уни қуриш учун икки ой вақт сарфлайди. Мушук танкда яшаш билан бир вақтда, дам олиши, ўйин ўйнаши ҳам мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!