Европа Лигаси. Одил Аҳмедов 62 дақиқа ўйнаган ўйинда “Краснодар” “Шальке-04”га ютқазиб қўйди

08:16, 04 ноябрь

Европа Лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичи 4-турида Россиянинг “Краснодар” жамоаси сафарда Германиянинг “Шальке-04” футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган “Краснодар” 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мазкур ўйинда ҳамюртимиз 62 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Шальке-04 (Германия)Краснодар (Россия) 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар:  1:0 – 24 Кайсара, 2:0 – 28 Бенталеб. 

Шальке-04 – Фэрманн, Хеведес, Налдо, Настасич, Стамбули, Кайсара, Баба (Колашинац, 69), Бенталеб (Горетцка, 58), Аого, Шупо-Мотинг, Коноплянка (Шопф, 82).

Краснодар – Крицюк, Енджейчик (Калешин, 75), Налдо, Гранквист, Петров, Куасси, Перейра, Каборе, Ахмедов (Измайлов, 62), Подберезкин (Лаборде, 12), Жоаозиньо.

Огоҳлантиришлар: Баба (18), Хеведес (33), Настасич (45), Лаборде (53), Куасси (73).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!