Европа Лигаси. “Манчестер Юнайтед” сафарда “Фенербахче”га мағлуб бўлди

09:15, 04 ноябрь

Европа лигаси гуруҳ босқичи 4-турида Туркиянинг “Фенербахче” клуби ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” жамоасини  қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйинда туркияликлар 2:1 ҳисоби зафар қучди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ Соу чиройли тарзда “МЮ” дарвозасига гол киритди. Унинг акробатик тарзда тепган тўпи Де Хеа дарвозасига аниқ йўл олди. Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Жермейн Ленс жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, устунликни икки тўп фарқига етказди.

Ўйин якунланиб бораётган бир вақтда Уэйн Руни узоқ масофадан зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди. Аммо бошқа голлар бўлмади ва “МЮ” яна бир мағлубиятни қабул қилди.

Европа Лига, 4-тур
Фенербахче Турция – Манчестер Юнайтед Англия 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:  1:0 – 2 Соу, 2:0 – 59 Ленс, 2:1 – 89 Руни. 
Фенербахче – Демирел, Ўзбайракли, Кьер, Шкртел, Калдирим, Топал, Соуза, Ленс, Потук (Нойштедтер, 82), Шен (Эменике, 68), Соу (Кейбаши, 87).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Дармиан, Блинд, Рохо, Шоу, Эррера, Шнайдерлин (Мата, 46), Погба (Ибраҳимович, 30), Рэшфорд (Мхитарян, 61), Руни, Марсьяль.
Огоҳлантиришлар:  Шнайдерлин (12), Эррера (18), Демирел (43), Потук (55), Шкртел (71), Мата (73), Ўзбайракли (85), Соуза (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!