CMA Awards тақдимот маросимининг энг чиройли ва энг хунук либоси аниқланди

10:08, 04 ноябрь

ОАВлар CMA Awards кантра-мусиқа соҳасида ютуққа эришган санъаткорларга мукофотни топшириш тақдимоти қатнашчиларининг энг чиройли ва энг хунук либосини аниқлади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Бу рейтинг The Hollywood Reporter журналида чоп этилди. Энг чиройли либослар рўйхатида Gucci га тегишли кўйлакда актриса Николь Кидман ва Marchesa нинг либосини кийган хонанда Кэсседи Поуплар етакчилик қилишди.

Бундан ташқари, нашр спорт гимнастикаси бўйича олимпиада чемпиони Симона Байлзнинг либосини юқори баҳолаган. Энг бачкана либослар кийганлар рўйхатига актриса Оливия Ньютон-Жон, мусиқачи Билли Рэй Сайрус ва гимнастика бўйича олимпиада чемпиони Александра Райсманлар киритилган.

Independent.ie нинг талқинига кўра тақдимот маросимида қатнашган хонанда Долли Партоннинг либоси энг чиройли либос деб тан олинган. Хонандалар Бейонсе, Кэрри Андервуд, актрисалар Женнифер Гарнер, Шэрон Стоунларнинг либоси ҳақида ҳам ижобий, хонанда Миранда Ламберт, Эль Кинг ва Даниэль Бредбериларнинг либоси ҳақида эса салбий фикрлар билдирилган.





















Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!