Қаршида “Келажак Юлдузлари” футбол фестивали старт олади

10:14, 04 ноябрь

Бугун, 4 ноябр чоршанба куни Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида болалар учун жуда қизиқарли футбол мусобақаси старт олади. Бу - “Келажак Юлдузлари” болалар футбол фестивалидир!

Мазкур фестивал, championat.asia футбол портали ташаббуси билан, “Насаф” футбол клуби ва “Машъал” клублари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Мусобақада 2006 ва 2007 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган жамоалар баҳс олиб боришади.

Унда воҳамизнинг жами 8та жамоаси, 4-6 ноябрь кунлари 3та турдан иборат мусобақада баҳслашадилар. Мусобақа учрашувлари Қаршидаги "Геолог" спорт комплексида бўлиб ўтади.

2006 ва 2007 йилларда таваллуд топган футболчилар, қуйидаги жамоалар шарафини ҳимоя қиладилар.

ИШТИРОКЧИ ЖАМОАЛАР:

1. "Насаф" (Қарши)

2. "Машъал" (Муборак)

3. "Газчилар" (Муборак)

4. "Шўртан" (Ғузор)

5. БЎСМ (Қарши)

6. "Косон" (Косон)

7. БЎСМ - 2007

8. "Насаф"-2007 (Қарши)

Мусобақа тақвими:

1-тур . 4 ноябрь.

10:00. "Косон" - "Насаф"-2007

11:00. "Насаф" - "Газчилар"

12:00. "Машъал" - БЎСМ

13:00. БЎСМ-2007 - "Шўртан"

2-тур. 5 ноябрь.

10:00. БЎСМ-2007 - "Газчилар"

11:00. "Насаф"-2007 - "Машъал"

12:00. "Косон" - БЎСМ

13:00. "Насаф" - "Шўртан"

3-тур. 6 ноябрь.

10:00. "Газчилар" - БЎСМ

11:00. БЎСМ-2007 - "Косон" 

12:00. "Насаф"-2007 - "Шўртан"

13:00. "Насаф" - "Машъал"

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!