Ўзбекистон термаси аъзоси Сардор Рашидов “Ал-Жаиш” таркибида дубл қайд этди

10:49, 04 ноябрь

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби ярим ҳимоячиси – Сардор Рашидов чемпионатнинг 6-тур учрашувлари доирасида иккита голга муаллифлик қилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

Қатар Юлдузлар Лигасининг ушбу турида “Ал-Жаиш” сафарда “Ас-Сайлия” жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу учрашув голларга жуда бой бўлди. Эътиборли жиҳати, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган “Ал-Жаиш”нинг дастлабки ва сўнгги голларини Сардор Рашидов киритди ва дубл қайд этди. Ўзбекистонлик футболчи жамоадошларидан – Ромариньо ҳам бу ўйинда иккита гол уришга муваффақ бўлди. Қолган икки гол Абдулқодир Илёс ҳамжа Кейта ҳисобига ёзилди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Ал-Жаиш” турнир жадвали пешқадамига айланиб олди. Ҳозирда Ришодов тўп тепаётган ушбу жамоа ҳисобида 16 очко бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!