Тошкентда "International Study Uzbekistan Expo – 2016" халқаро таълим кўргазмаси иш бошлади

11:35, 04 ноябрь

Ёшлар ижод саройида "International Study Uzbekistan Expo – 2016" халқаро таълим кўргазмаси бошланди. 

Кўргазма "ITE Uzbekistan" компанияси ҳамда Британия Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда мамлакатимиз ҳамда қатор хорижий давлатларнинг таълим соҳасига оид янгиликлари, олий ўқув юртлари фаолияти, грант дастурлари, чет тилларни ўрганишга оид маърифий дастурлари билан танишиш мумкин. 

Халқаро таълим бўйича ушбу кўргазмадан кўзланган асосий мақсад олий таълим соҳасида ахборот алмашиш, хорижий таълим имкониятлари, олий таълим олишни давом эттириш ва малака оширишга доир маълумотлардан ёшларни бохабар этишдан иборат. 

Кўргазма иштирокчилари юртимиз ҳамда Буюк Британия, Малайзия, Россия, Хитой, Руминия, Франция, Япониядаги инжиниринг, инновацион технологиялар, режалаштириш ва статистика, туризм ва меҳмонхона бизнеси, табиий фанларга ихтисослашган олий таълим масканларидаги ўқув йўналишлари, таълимдан кейинги, бизнес, таътил дастурлари, тил ўрганиш курслари бўйича кенг маълумотга эга бўлиш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!