Германия террорчилар сафида жанг қилаётган фуқароларини мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

11:40, 04 ноябрь

ГФР ички ишлар вазири Томас де Мезьер чет элда террорчилар сафида жанг қилаётган, бир неча мамлакат фуқаролигини олганларни ГФР фуқаролигидан маҳрум қилишни таклиф қилди, деб хабар берди “Tvzvezda.ru” нашри.

ГФР қонунчилигига биноан, мамлакат фуқароси фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин эмас. Ҳукумат фақатгина мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш учун шубҳали шахсларнинг паспортини олиб қўйиш ҳуқуқига эга. Де Мезьер бу амалиётни террорчилар сафида жанг қилаётган фуқароларга нисбатан ҳам қўллашни таклиф этди. 

Аммо нашрнинг ёзишича, мазкур Қонун Германия аҳолисини унчалик ҳам ташвишга солмаган, чунки террорчилар сафида “бор-йўғи” 870 нафар Германия фуқароси жанг қилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!