Британиялик аёл 50 йил давомида туғилган кунини бошқа кунда нишонлади

11:50, 04 ноябрь

53 ёшли британиялик аёл Сандра Блэкман бутун ҳаёти давомида туғилган кунини бошқа санада нишонлаганини билиб қолди, деб хабар беради “Вести”. 

Аёл ярим аср мобайнида 10 ноябрь кунни туғилган куни деб биларди. У туғилганликлик ҳақидаги гувоҳномасини 2016 йилдагина кўриб қолди. Маълум бўлишича, Блэкман 11 ноябрь куни дунёга келган, бироқ мазкур маълумот ҳам хато бўлиши мумкин. 

Блэкманнинг сўзларига кўра, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома унга ҳеч қачон керак бўлмаган. Яқинда эса у ўзининг банкдаги ҳисоб рақамларини текшириб кўрмоқчи бўлди, шунинг учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини қўлга олди. 

Аниқланишича, британиялик ҳаёти давомидаги барча расмий ҳужжатларни нотўғри тўлдириб келган. Бироқ, бу ҳали ҳаммаси эмас. 

Сандра бир қанча мактаб давридаги хатларни ҳам топиб олди. Улардан бирида Сандранинг 12 ноябрь куни туғилгани қайд этилган. 

“Бир инсоннинг учта туғилган кунга эга бўлиши ғайритабиий. Бироқ, мен улардан исталган бир кунни байрам сифатида нишонламоқчиман”, — дейди  Блэкман.

Афсуски, Сандрада аслида қачон туғилганини аниқлаш имкони йўқ. Сабаби, унинг онаси ҳам вафот этган. 

Сандрани кутаётган энг катта муаммо эса олти нафар фарзандларининг ҳужжатларини қайта расмийлаштириш.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!