Август ойида йўқолган америкалик аёл юк контейнер ичидан топилди

12:12, 04 ноябрь

Август ойида йўқолган америкалик аёл Жанубий Каролина штатидан, юк контейнерининг ичидан, кишанланган ҳолда топилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри. 

Маҳаллий телеканаллардан бирининг хабар беришича, полициячилар қишлоқлардан бирида текширув тадбирларини ўтказаётганда, қулф солинган металл юк контейнерининг ичидан кимдир тақиллаётганини эшитиб қолган. Юк контейнери очиб кўрилганда, у ерда “ит каби” занжирбанд қилинган, 30 ёшли Кала Браун топилган.

Аёл полициячиларга икки ойдан бери контейнер ичида, занжирланган ҳолда сақланганлигини, яқин ўртада яна тўртта аёлнинг жасади кўмилган бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Айни пайтда бу ҳудудда махсус техникалар ёрдамида кенг қамровли қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Полиция мазкур ҳудуднинг эгаси Тодд Кольхепп (Todd Kohlhepp)ни ҳибсга олди. У илгари ҳам зўравонлик қилгани туфайли жазоланиб, полиция ҳисобида турган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!