Виллаш-Баош Германияда эмас, Хитойда иш бошлади

16:44, 04 ноябрь

Португалиялик мутахассис Андре Виллаш-Боаш фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди. “Зенит” клубининг собиқ бош мураббий Хитой Суперлигаси вакили – “Шанхай СИПГ”ни бошқаради, деб хабар беради BBC Sport.

39 ёшли Виллаш-Боаш “Шанхай СИПГ”ни уч йил бошқарганидан сўнг истефога чиқарилган Свен-Йоран Эрикссоннинг ўрнини эгаллади. Португалиялик мураббий янги жамоасида йилига 12 миллон евро маош оладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Андре Виллаш-Боаш мураббийсиз қолган “Вольфсбург”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!