Брэд Питт суддан фарзандларига Анжелина Жоли билан бирга васийлик қилиш ҳуқуқини беришни сўради

11:12, 05 ноябрь

Associated Press агентлигининг маълумот беришича, Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг расман ажрашиши юзасидан бўлиб ўтаётган судда Бреднинг болаларга нисбатан қўпол муносабати бўлганлиги ўз тасдиғини топса, бу суд қарорига таъсир қилади, деб хабар берди, “Тass.ru” нашри.  

Голливуд юлдузи Бред Питт суддан расман олти фарзандига рафиқаси Анжелина Жоли билан тенг равишда васийлик қилиш ҳуқуқини беришни илтимос қилди. Калифорния суди ходимлари Бред Питнинг адвокати жўнатган ҳужжатлар билан танишди. Унда ёзилишича, Анжелина Жолининг болалар у билан яшаши, отаси эса уларни бемалол кўришга келиши мумкинлиги ҳақидаги таклифи Бред Питга маъқул келган. Айни пайтда бу илтимос юзасидан ҳали бирор қарорга келингани йўқ. Анжелинанинг таъкидлашича, Бред болаларга ҳар доим қўпол муносабатда бўлган, аммо актёр буни тан олмади.

Калифорния суди эр-хотин ажрашганда суддан кейин уларга болаларга тенг васийлик қилиш ҳуқуқини беради. ОАВларнинг маълумот беришича, Анжелина ва Бред суд ҳукми чиққунга қадар бу масалада ўзаро келишлари лозим.

Анжелина Жоли Бред Питтнинг фарзандларига нисбатан баъзи бир қўпол ҳаракатларидан қўрққан ва олти фарзандининг хавфсизлигини ўйлаб, ажрашиш учун судга ариза берган. У суддан фарзандларини ўзининг қарамоғида қолдиришни, Бредни уларнинг тарбиясида иштирок этишдан четлатишни сўраган.

Анжелина Жоли ва Бред Питт 2014 йилнинг 23 август куни турмуш қурган. 52 ёшли Бред Пит ва 41 ёшли Анжелина Жолиларнинг олти фарзанди бўлиб, улардан уч нафари асраб олинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!