Бугун Ўзбекистонга иккинчи Dreamliner олиб келинади

11:45, 05 ноябрь

5 ноябрь куни Ўзбекистонга яна бир Boeing-787 Dreamliner авиалайнери олиб келинади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК UZ24 нашрига хабар берди.

Самолёт Сиэтлдан 12 соатлик парвоздан сўнг шанба куни эрталаб «Тошкент» халқаро аэропортига келиб қўнади. Авиалайнерни кутиб олиш маросимига ОАВ вакиллари, аэропорт ходимлари ва бошқалар таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, биринчи Dreamliner Тошкентга 31 август куни келтирилган эди. Шундан буён ушбу лайнер орқали Ўзбекистоннинг шаҳарлари бўйлаб, шунингдек, Олма-ота, Дубай ва бошқа мегаполисларга парвозлар амалга оширилди.

Dreamliner’дан узоқ масофали халқаро рейсларни бажаришда фойдаланилади. Самолёт ўз бортида 350 нафаргача йўловчиларни сиғдира олади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!