Трампнинг Денвердаги штаб-квартираси тошбўрон қилинди

11:57, 05 ноябрь

АҚШ президентлигига Республикачилар партияси томонидан номзоди кўрсатилган Дональд Трампнинг Денвер шаҳрида жойлашган штаб-квартираси деразаси тошбўрон қилинди, деб хабар берди “Russian.rt.com” нашри.

Тошбўрон оқибатида дераза ойнаси синган. Штаб-квартира биноси ичида бўлган ходимлардан ҳеч ким жабрланмаган. Тошбўрон қилишда гумонланган шахс полициячилар томонидан қўлга олинган. Айни пайтда у полиция маҳкамасида бўлиб, шахси аниқланмоқда. Бу Трампнинг штаб-квартирасига  бир сутка давомида қилинган иккинчи  ҳужумдир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!