Фарҳод Бадаловнинг онаси оламдан ўтди

12:13, 05 ноябрь

Актёр, режиссёр ва продюсер Фарҳод Бадалов онасининг оёқларини ювиб, ўпаётгани тасвирланган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамаларга сабаб бўлгани ҳақида аввал хабар берилганди. Бугун ушбу суратдаги онахон вафот этдилар.

Бу ҳақда журналист Жасур Ҳамроев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар қолдирди.

“Бу йигитнинг волидаи муҳтарамасини оёқларини ювиб, ўпгани акс этган суратлари бир неча ой илгари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ким “баракалла” деди, кимдир роса танқид қилди... Бугун бу онахон жонини Яратганга узатди... У энди орамизда йўқ. Улгуриб қолганимиз армон бўлмайди... Ҳар он ғанимат! Ҳаёт, ота-она, дўстлар ғанимат! Фарҳод, сизга ва оила аъзоларингизга сабр тилайман”, деб ёзади Жасур Ҳамроев.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз ижодий жамоаси номидан Фарҳод Бадаловнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этамиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!