Рамзан Қодиров Эрдўғандан Туркияда қўлга олинган жангариларни экстрадиция қилишни илтимос қилди

13:01, 05 ноябрь

Чеченистон республикаси президенти Рамзан Қодиров Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғандан илгари Чеченистонда жиноят содир этиб, ҳозирда Туркияда қўлга тушган террорчиларни экстрадация қилишни илтимос қилди, деб хабар берди “Rns.online” нашри.

Рамзан Қодировнинг маълумот беришича, Туркияда қўлга тушган Махран Саидов, Асланбек Вадалов ва Тархан Газиевлар Чеченистонда ҳаракатда бўлган террорчилар гуруҳининг етакчиси бўлган ва бир қанча жиноятларни содир этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!