Хуан Мата “Манчестер Юнайтед”нинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

18:45, 05 ноябрь

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Мата клуб мухлислари томонидан октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб тан топилди. Бу ҳақда Gerald Tribune хабар бермоқда.

“МЮ” мухлислари ўртасида ўтказиган сўровномада испаниялик футболчи энг кўп овоз тўплаган. Умумий ҳисобда 100 минг инсон унинг номзодини танлаган. Бу эса овоз берганларнинг 44 фоизини ташкил қилди.

Иккинчи ўринни 43 фоиз билан Андер Эррера эгаллаган бўлса, 13 фоиз тўплаган Антонио Валенсия учинчи бўлди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!