Facebook`да АҚШда яшовчи икки бошли бузоқчанинг аккаунти пайдо бўлди

22:07, 05 ноябрь

АҚШнинг Кентукка штатидаги Маккабинлар фермасида Лаки лақабли икки бошли бузоқча яшайди. Унинг лақабининг маъноси “Бахтли” дея таржима қилинади. Аввалига бу фермада туғилган икки бошли бузоқча ҳаммани ҳайратга солди, бироз муддатдан ўтгач эса у ҳамманинг эркатойига айланди, деб ёзади “Вести”.

Ҳатто, бузоқчанинг эгалари унинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасини очди.

Фермерларнинг сўзларига кўра, бузоқча кичкиналигида мувозанатни сақлашга қийналар эди. Ҳозир эса вазият ўзгарди ва Лаки бошқа сигирлар билан бирга яйловга чиқмоқда.

“У бизнинг кичкинтойимиз. У атрофимизда ўралашиб, сайр қилиб юради. Мен унинг бошини силаб, у билан суҳбатлашаман”,—дейди бузоқчанинг эгаси.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!