"Бухоро" XXI асрдаги энг яхши натижасини қайд этди

18:42, 06 ноябрь

"Бухоро" клуби олий лиганинг 28-турида ўз уйида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди. Шу тариқа, "Бухоро" чемпионат тугашига 2 тур қолганида камида тўртинчи ўринни над қилди. Жамоа мавсумни ёки тўртинчи, ёки учинчи ўринда тугатади.

Охирги марта "Бухоро" 22 йил олдин тўртинчи ўриндан тепада тугатган эди. 1994 йилги мавсумда жамоа кумуш медалларни қўлга киритганди. 1992 йилда эса "Бухоро" тўртинчи ўринни банд этган эди.

2016 - 4 ёки 3-ўрин
2015 - 14-ўрин
2014 - 12-ўрин
2013 - 6-ўрин
2012 - 7-ўрин
2011 - 8-ўрин
2009 - 16-ўрин
2008 - 15-ўрин
2007 - 9-ўрин
2006 - 11-ўрин
2005 - 12-ўрин
2004 - 7-ўрин
2003 - 12-ўрин
2002 - 7-ўрин
2001 - 7-ўрин
2000 - 5-ўрин
1999 - 9-ўрин
1998 - 7-ўрин
1997 - 7-ўрин
1996 - 5-ўрин
1995 - 5-ўрин
1994 - 2-ўрин
1993 - 5-ўрин
1992 - 4-ўрин

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!