Ла Лига. “Барселона” сафарда “Севилья” устидан иродали ғалабага эришди (Видео)

08:30, 07 ноябрь

Испания чемпионати 11-тур марказий ўйинида "Севилья" жамоаси ўз майдонида "Барселона" футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйинда каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида "Севилья" аъзоси Витоло дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида Месси Неймарнинг тўп узатишидан сўнг гол уриб мувозанатни тиклади.

Учрашувнинг 61-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда "Севилья" ҳимоячиси марказда тўпни олдириб қўйди, тезлик билан қарши ҳужумга ўтган меҳмонлар Суареснинг голидан сўнг ҳисобда олдинга ўтиб олдилар. Учрашув бошидан охиригача шиддатли ва тенг курашлар остида кечди, бироқ омад "Барселона"га кулиб боқди.

Севилья – Барселона 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 1:0 – 15 Витоло, 1:1 – 43 Месси, 1:2 – 61 Суарес.

Севилья – Рико, Рами, Эскудеро, Мариано, Каррису, Насри (Иборра, 78), Сарабия (Корреа, 84), Витоло, Нзонзи, Васкес (Гансо, 68), Вьетто

Барселона – тер Стеген, Суарес, Умтити, Динь, Бускетс, Маскерано, Суарес (Рафинья, 86), Серджи Роберто, Ракитич (Андре Гомеш, 73), Неймар, Месси.

Огоҳлантиришлар: Неймар (10), Рами (26), Сержи Роберто (44), Мариано (50), Динь (66), Нзонзи (82), Месси (83), Каррису (85), Суарес (88), Маскерано (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!