Месси “Барселона” учун 500-голини киритди

10:16, 07 ноябрь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Севилья”га қарши (2:1) Испания чемпионатида гол киритиб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

"iSport.ua" нашрининг маълум қилишича, учрашувнинг 43-дақиқасида аргентиналик ҳужумчи Неймарнинг узатмасидан сўнг гол киритди. Шу тариқа, 29 ёшли футболчи каталонияликлар либосида 500-голини киритди. 

"Барселона" матбуот хизматининг қайд этишича, Месси 500 та голдан 469 тасини расмий ўйинларда, 31 тасини норасмий беллашувларда киритган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!