Сахалин аҳолисини улкан махлуқнинг жасади даҳшатга солди

11:10, 07 ноябрь

Россиянинг Сахалин вилоятидаги Ильинск қишлоғи аҳолиси улкан махлуқнинг жасадидан даҳшатга тушди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Фойдаланувчиларидан бири махлуқ жасадининг қолдиқлари акс этган суратни ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Гувоҳларнинг маълумот беришича, махлуқ сержун бўлиб, узун тирноқлари бўлган. Бундан ташқари бошининг ўрнида дум бўлган.  

Аммо суратни томоша қилган олимлардан бири одамларни тинчлантириб, бу оддий дельфин эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!