Кўзидан зарба еган Ван Перси кўр бўлиб қолиши мумкин (Видео)

11:31, 07 ноябрь

Голландиялик машҳур футболчи Робин ван Перси Туркия чемпионатида кўзидан оғир жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Sports.uz" нашри

"Фенербаҳче" таркибида "Оқхисор Беледие" жамоасига қарши майдонга тушган моҳир тўпурар рақиб майдончасидаги тўп учун курашда кўзидан зарба еди. Зарба кучидан Робиннинг кўзидан қон оқа бошлади. 

Ван Перси зудлик билан шифохонага етказилди. Бироқ, футболчи чап кўзидан айрилиш эҳтимоли жуда катта. Бунақа жароҳатдан кейин кўриш қобилияти йўқолиши таъкидланмоқда.

"Фенербаҳче"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда ўз вақтида "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед"да порлаган ван Перси ҳисобни очган эди.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!