Ўзбекистон Кубоги-2016 финалининг “майдон эгаси” аниқланди

14:11, 07 ноябрь

Бугун Ўзбекистон Кубоги – 2016 финал учрашувининг номинал “майдон эгаси”ни аниқлаш бўйича қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, финал учрашувнинг номинал "майдон эгаси" - “Бунёдкор”  ва “Локомотив” жамоалари жуфтлиги ғолиби бўлади.

Ўзбекистон Кубоги-2016 финали йўлланмасини биринчи бўлиб қўлга киритган  - “Насаф” жамоамиз эса, финал учрашувида меҳмон жамоа сифатида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 30 ноябр куни Самарқанда шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 13:00да бошланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!