Ажал ҳам мавжудлигини унутган 180 ёшли қария борлиги маълум бўлди

17:19, 07 ноябрь

Ҳиндистоннинг шимолий қисмида яшовчи, бир умр этикдўз бўлиб ишлаган Махашта Мураси исмли қария 1835 йилда туғилганини, 181 ёшга тўлганини маълум қилди, деб хабар берди “Еtokengu.ru” нашри.

Агар унинг сўзлари тасдиқланса, қария нафақат дунёнинг, балки бутун инсониятнинг энг кекса одами ҳисобланади. Нигерияда ҳам расман тан олинмаган 191 ёшли Мама Ефишо исмли қария яшаши аниқланган.

“Мен дунёнинг энг кекса одами ҳисобланаман, бундан 181 йил илгари туғилганман. Менинг мавжудлигимни ажал ҳам унутган”, деди Махашта Мураси. Унинг сўзларини Ҳиндистон ҳукумати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тасдиқлади. Фақатгина  тиббиёт ходимлари бу фактни исботлаб беролмади, чунки уни сўнгги маротаба тиббий кўрикдан ўтказган врач 1971 йилда вафот этган. 

ОАВларнинг ахборот беришича, қария 1835 йилнинг 6 январида Банголорда дунёга келган. 1903 йилда Варансига кўчиб ўтган ва бу ерда 122 ёшгача, яъни нафақага чиққунга қадар истиқомат қилган.

“Фарзандларимни, невраларимни кўмдим, ажал мени унутди. 150 йил умр кечирсам бўлди, дегандим, аммо 170 дан ошсам ҳам тирикман. Умрибоқий одамман шекилли, бу сўз менга завқ бағишлайди”, деб қария  ўз ҳаёти ҳақида фалсафий фикр билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!