Роналду Испания чемпионатида яна тенгсиз деб топилди

09:58, 08 ноябрь

“Реал Мадрид” жамоаси етакчиси Криштиану Роналду Marca газетасининг талқини бўйича 2015/2016 йилги мавсумда Испания чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Португалиялик футболчига Альфредо ди Стефано номига бағишланган соврин берилди. “Реал”нинг бошқа футболчиси Альваро Мората ўтган мавсумнинг энг яхши испаниялик футболчиси бўлди.

“Атлетико” устози Диего Симеоне энг яхши мураббий, ушбу клубнинг посбони Ян Облак энг яхши дарвозабон бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!