Шанхайлик башоратчи маймун АҚШ президент сайлови натижасини олдиндан айтиб берди

10:28, 08 ноябрь

Шанхайлик (Хитой) башоратчи Геда лақабли маймун АҚШ президенти сайлови натижаларини айтиб берди. Бу ҳақда Channel New Asia Twitter-аккаунтида маълум қилинди.

Сариқ либос кийиб олган Геда номзодлар Дональд Трамп ва Хиллари Клинтоннинг суратлари акс этган иккита катта сурат ўртасида танлов амалга оширди. Натижада маймун миллиардер Трампни танлади ва ҳатто унинг картондан ясалган қиёфасини ҳам ўпиб қўйди.

Shiyanhu Ecological Tourism боғида яшовчи башоратчи аввал ҳам бир неча бор келажакни башорат қилган. Channel New Asia хабар беришича, 2016 йилнинг бошларида маймун футбол бўйича Европа чемпиони номини ҳам айтиб берган. Айнан шу сабабдан маҳаллий аҳоли уни «башоратчилар қироли» деб атайди.

АҚШ президенти сайлови бугун, 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!