“Андижон–Урганч” темирйўл рейси ишга туширилади

11:21, 08 ноябрь

2016 йил 9 ноябрдан Тошкент-Андижон йўналиши бўйича янги 94/93-сонли тезюрар поезди хафтасига бир маротаба харакатланишни бошлайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди

Тошкентдан чоршанба куни соат 13-00да жўнаб кетади ва Андижонга ўша куни соат 19-10га етиб боради, шунингдек Андижондан шанба куни соат 22-15 жўнаб кетиб, Тошкентга якшанба куни соат 05-16га етиб боради.

Шунингдек, 2016 йил 10 ноябрдан Андижон-Урганч йўналиши бўйича янги 393/394-сонли йўловчи поезди харакатланишни бошлайди. Андижондан жўнаш вақти 08-05да пайшанба куни ва Урганчга келиш вақти 08-00да жума куни, шунингдек Урганчдан қайтиши 19-20да жума куни ва Андижонга келиш вақти 19-10 шанба куни.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!