Камчаткадаги болалар касалхонасида офтальмолог йўқлиги сабабли боланинг кўзи кўр бўлиб қолди

11:32, 08 ноябрь

Камчатка ўлкаси касалхонасининг штатида офтальмолог йўқлиги сабабли боланинг кўзлари ожиз бўлиб қолди. Шу муносабат билан тергов қўмитаси “масъулиятсизлик” моддаси билан жиноят иши қўзғади, бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.

Маълумотларга кўра, 2012 йилнинг сентябридан 2013 йилнинг февралига қадар болалар касалхонасида малакали болалар офтальмологи бўлмаган,шу сабабли 2012 йилда туғилга болага ўз вақтида тўғри ташхис қўйилмаган. Касаллик эса кўзи ожизликка олиб келган.

Тергов суриштирув қўмитаси раҳбари мазкур вазият ўрганилиб, жиноятни содир этган шахсларга жазо кўрилишини маълум қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!